Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зоминда қор ёғди. Айрим ҳудудларда ҳарорат «минус»га тушади

Зоминда қор ёғди. Айрим ҳудудларда ҳарорат «минус»га тушади

Фото: Зомин тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Бугун, 10 октябрь куни тунда Жиззах вилояти, Зомин тоғ ёнбағирларида қор ёғди. Ушбу ҳодиса акс этган фотолар туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тарқатилди.

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, мамлакатимизга кириб келган совуқ ҳаво бугун ҳам республика ҳудудида давом этади. Кечаси ҳарорат 3-6 даража, шимолда 0-3 даража совуққача пасаяди ва кундузи 13-17 даражадан юқори бўлмайди, бу 5-7 даражага меъёрдан паст.

Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳаво ҳарорати 3-6 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуққача, кундузи эса ҳаво 18-20 даражагача исийди.

Тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши, ҳарорат 0-5 даражани ташкил этилиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг