Зомин миллий табиат боғида яна ёнғин содир бўлди
Бугун, 8 август куни соат 16:37да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Зомин миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Хабар асосида ФВВ ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб бориб, зудлик билан ёнғинни бартараф этиш ишларига киришилган.
Тахминан соат 18:20ларда ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни ўчиришда ФВВнинг 55 нафар ёнғин-қутқарувчилари иштирок этган. Ёнғин натижасида 10 сотих майдон ёниб зарарланган. Мазкур ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter