Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ziyouz» порталида энг кўп ўқилган китоблар маълум бўлди

«Ziyouz» порталида энг кўп ўқилган китоблар маълум бўлди

Фото: «Ziyouz.uz»

Бу ҳақда сайт асосчиси Давронбек Тожиалиев тадқиқот олиб борди ва порталда эълон қилди. «Google Analytics» маълумотларига кўра, 2017 йили «Ziyouz» порталига ташриф буюрганлар сони 4 001 426 нафарни ташкил этди. Ўзбек тилидаги энг катта электрон кутубхона — «Ziyouz.com» кутубхонасида ҳозирда 10185 та китоб мавжуд.

Сайтимиз мақола асосида тўрт йўналиш бўйича энг кўп ўқилган китоб ва муаллифлар ўнталиги билан таништириб ўтади.

Энг кўп ўқилган ўзбек китоблари:

1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати.
2. Абдулла Қодирий. «Ўткан кунлар»
3. Имом ал-Бухорий. «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ»
4. Ўзбекистон миллий энциклопедияси
5. Тоҳир Малик. «Шайтанат»
6. Абу Али ибн Сино. «Тиб қонунлари»
7. Пиримқул Қодиров. «Юлдузли тунлар»
8. Аҳмад Лутфий Қозончи. «Саодат асри қиссалари»
9. Саид Аҳмад. «Уфқ»
10. Ғафур Ғулом. «Шум бола».

Энг кўп ўқилган ўзбек ҳикоялари:

1. Абдулла Қаҳҳор. «Анор», «Бемор», «Даҳшат», «Ўғри», «Майиз емаган хотин»
2. Саид Аҳмад. «Қоракўз Мажнун»
3. Ўткир Ҳошимов. «Урушнинг сўнгги қурбони», «Деҳқоннинг бир куни», «Оқ булут, оппоқ булут», «Муҳаббат», «Ўзбек иши», «Нега? Нега-а-а?!», «Янга»
4. Хуршид Даврон. «Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят»
5. Ғафур Ғулом. «Менинг ўғригина болам»
6. Абдулла Қодирий. «Жинлар базми», «Улоқда»
7. Миркарим Осим. «Широқ»
8. Ўлмас Умарбеков. «Қиёмат қарз»
9. Саломат Вафо. «Устюрт»
10. Тоҳир Малик. «Қарғиш».

Жаҳон адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:

1. Жек Лондон. «Ҳаётга муҳаббат»
2. Фёдор Достоевский. «Кулгили одамнинг туши»
3. Франц Кафка. «Эврилиш»
4. О‘Генри. «Сўнгги япроқ»
5. Агата Кристи. «Устаси фаранг ўғрилар», «Тикувчининг хатоси», «Булбул ошёни»
6. Габриэл Гарсиа Маркес. «Бизнинг шаҳарда ўғри йўқ»
7. Нодар Думбадзе. «Ҳелладос»
8. Стивен Кинг. «Бўри-одам йили», «Гўштқиймалагич», «Йўлоёқ»
9. Акутагава Рюноске. «Афсунгарлик мўъжизалари»
10. Оноре де Балзак. «Даҳрийнинг ибодати»

Энг кўп ўқилган саҳифалар:

1. Алишер Навоий
2. Абдулла Орипов
3. Ғафур Ғулом
4. Эркин Воҳидов
5. Муҳаммад Юсуф
6. Ҳумоюн Мирзо
7. Душан Файзий
8. Абдулла Авлоний
9. Заҳириддин Муҳаммад Бобур
10. Иқбол Мирзо

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг