Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зимбабведа 7,5 минг киши вабога чалинди

Зимбабведа 7,5 минг киши вабога чалинди

Фото: «segodnya.ua»

Зимбабве пойтахти Хараре шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Клеманс Дури ўз баёнотида мамлакатда 7,5 минг киши вабога чалинганини, улардан 32 нафари ҳалок бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шу йил сентябрь ойи бошида кузатилган касалликка қарши мамлакатда жиддий чоралар кўрилмоқда.

Вабо тарқалмаслиги учун пойтахтда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Ўлат шаҳарда тоза ичимлик суви йўқлиги сабабли пайдо бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг