Зеленский хатога йўл қўйганлигини тан олди
Украина президенти Владимир Зеленский кадрлар танлашда қатор хатоларга йўл қўйганлигини тан олди.
У бу хақда журналистлар билан бўлган учрашувларнинг бирида айтиб ўтган.
«Хатолар бўлган. Баъзиларнинг исм-фамилияларини ошкор қилмаган холда айтишим мумкинки, кадрлар борасида хатолар мавжуд».
Журналистларнинг нега фамилиялар ошкор қилинмаяпти деган саволига Зеленскийнинг жавоби қуйидагича бўлди: «Бу уларга нисбатан ноҳақлик бўлади. Мен уларда қандайдир салоҳият кўрганим учун таклиф қилгандим. Бу менинг хатоим».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter