Зеленский Путиннинг асл мақсади нима эканини айтди
Президент Владимир Зеленскийнинг фикрича, Владимир Путинни фақат маълум ҳудудлар қизиқтирмайди, унинг режаси Украинани бутунлай йўқ қилишдир.
«Биз Путинни фақат бирон бир ҳудуд: шаҳар ёки қишлоқ, Қрим ёки Донбасс қизиқтирмаслигига аминмиз. У Украинанинг бутунлай йўқ қилинишидан, мустақил Украина ерларининг Россияга қўшилишидан манфаатдор», — деди Зеленский.
«Фуқаролар нишонларига зарбалар бериш, аҳолини қўрқитиш, Путин атрофидагиларнинг ўз оммавий ахборот воситаларида очиқ баёнотлари – бу хабарларнинг барчаси, улар айтганидек, улар ўз миссиясини якунламаганликларини ва уни давом эттиришларини кўрсатади
Бу хабарларнинг барчаси унинг мақсади алоҳида ҳудудлар эмас, балки бутун Украина эканини англатади», - дея давом этди етакчи.
Зеленский урушдаги танаффус «Украинани сақлаб қолиш ва унинг келажаги учун жиддий муаммо» ва бутун Европа учун музлатилган можаро муаммоси бўлишини қўшимча қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина, хусусан, Қрим ва Донбасснинг бир қисмини босиб олганидан кейин можарони музлатиш тажрибасига эга эди.
«Урушдаги тўхатилиш бу Путин учун паузадир», — деди Зеленский.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter