Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Путинга қарши шахсий санкциялар киритди

Зеленский Путинга қарши шахсий санкциялар киритди

Фото: BBC

Украина президенти Владимир Зеленский Россия президенти Владимира Путинга нисбатан шахсий санкциялар киритди. Фармон Украина президентининг расмий сайтида эълон қилинди.

Фармонга тиркалган иловада санкцияга тушган шахслар рўйхати бошида президент Путин турибди. Ундан сўнг РФ маданият вазири Ольга Любимова, таълим вазири Сергей Кравцов ҳамда Фан ва таълим вазири Валерий Фальковлар жой олган.

Уларга қўлланган санкциялар — активларни блоклаш, виза тақдим этишни рад этиш, Украина ҳудудига киришни ва савдо амалиётлари ўтказишни тақиқлаш. Чекловлар муддатсиз амал қилиши таъкидланди.

Фармон эълон қилинган пайтидан кучга кирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг