Зеленский аскарлар билан ифторлик қилди
Украина президенти Владимир Зеленский 7 апрель куни ифторликда қатнашди ва бу анъанавий тус олишини маълум қилди.
«Биз давлатимиз расмий ҳаётига янги анъанани қўшмоқдамиз. Юз минглаб Украина мусулмонлари ва дунё мусулмон жамоаси муқаддас Рамазон ойида рўза тутадилар. Қуёш ботганида ифторлик қиладилар», деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, бу анъанага Украинанинг ҳамма жойида, ҳатто фронтда, жанговар шароитларда ҳам ҳурмат билан қаралади.
«Қрим-татар халқи Рамазонни амал қилади... Ҳурмат ҳамиша ўзаро бўлиши керак. Шу боис жорий йилдан бошлаб ҳар йили Украинада давлат раҳбари иштирокида ҳурмат белгиси сифатида махсус тадбир ўтказилади. Бугун эса биринчиси - Қрим-татар маданият марказида», деди президент.
Ифторлик бошланишидан олдин Зеленский аскарларни – Украина мудофаа кучларида жанг қилаётган украиналик мусулмонларни тақдирлаган.
Президент девонининг аниқлик киритишича, ифторлик Киев вилоятидаги «Бирлик» қрим-татар маданият маркази ҳудудида ўтказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter