Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зарарли пластик ёки сувни қайси идишдан ичмоқдасиз?

Зарарли пластик ёки сувни қайси идишдан ичмоқдасиз?

Фото: Google.com

Ҳар бир одам ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта сувни пластик идишдан ичган. Лекин, истеъмолчиларнинг аксарияти сув қуйилган идиш қандай пластикдан тайёрлангани ҳақида ўйлаб кўрмаслиги ҳам ҳаммамизга маълум бўлса керак. Бу ҳақидаги маълумот этикеткада эмас, балки идиш тубидаги 1 дан 7 гача бўлган рақамлар ва бир неча ҳарфларда берилган. Келинг, ушбу белгилар нимани англатишини, қайси пластик хавфли эмас ва, умуман, пластик идишларнинг барчаси хавфсизми деган саволга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўрамиз.

1. РЕТ/РЕТЕ. Дунёда энг кўп ишлатиладиган пластмасса тури. Бу турдаги пластик оғир металлар ва гормонал балансга салбий таъсир кўрсатувчи моддаларни ажратиб чиқаради. Бу турдаги пластик идишлар фақат бир марта фойдаланишга мўлжалланган.

2. HDP/HDPE. Бундай маркировкали пластик суюқликка зарарли моддаларни деярли ажратиб чиқармайди, атроф-муҳит учун хавфсиз ва яхши қайта ишланади. Одатда, сут ва ювиш воситалари учун идиш тайёрлашда ишлатилади.

3. PVC/V. Пластикнинг бу тури жуда эгилувчан бўлиб, бир нечта зарарли кимёвий моддалар ажратиб чиқариши билан ажралиб туради. Одатда, ўсимлик ёғи, болалар ўйинчоқларини сақлашда, маҳсулотларнинг блистерли упаковкаси, компьютер кабеллари қопламаси, суғориш шланглари ва дераза ромларини тайёрлашда ишлатилади.

4. LDPE. Ушбу маркировкали пластик суюқлик учун мутлақо хавфсиз бўлсада, маҳсулотларни сақлаш учун умуман ярамайди. Бу турдаги пластикдан маҳсулотлар учун пакетлар тайёрланади. Пластикдан ажралиб чиқаётган кимёвий моддалар юрак фаолияти учун ўта хавфли ҳисобланади.

5. PP. Пластикнинг бу тури нисбатан хавфсиз. Ундан йогурт ва турли сироплар учун идиш тайёрлашда фойдаланилади. Иссиқликка чидамли ва қиздирилганда эримайди.

6. PS.Полистирол – кундалик турмушимизда энг кўп учрайдиган пластик тури. Ундан тез овқатланиш контейнерлари ва қаҳва стаканлари тайёрланади. Совуқ ичимликлар учун хавфсиз, аммо қиздирилганда хавфли кимёвий моддаларни ажратиб чиқаради.

7. PC.Поликарбонат – сув учун бутилка ва озиқ-овқат контейнерларини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган пластик. PC.Поликарбонат – мавжуд пластикларнинг энг хавфли тури ҳисобланади. Ундан тайёрланган идиш ёки контейнерда овқатни сақлашга мутлақо йўл қўйилмайди. Пластикнинг айнан шу тури одамдаги эндокрин тизимини бузадиган ва эстроген ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилувчи ўта зарарли модда – бисфенол А моддасини ажратиб чиқаради.


Манба: www.ecofilter.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг