Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зарафшонда ошпаз ўзи ишлайдиган кафени тунади

Зарафшонда ошпаз ўзи ишлайдиган кафени тунади

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида яшовчи С.А. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 октябрь куни номаълум шахс у ишлайдиган «Суғдиёна» кафесидаги мижозларга хизмат кўрсатиладиган столнинг тортмасидан 2 млн. 430 минг сўм пулини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зарафшон шаҳрида яшовчи ушбу кафе ошпази Ш.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг