Зарафшон миллий табиат боғида фауна турлари саноқдан ўтказилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Зарафшон миллий табиат боғида фауна турлари саноқдан ўтказилди.
Саноқ давомида миллий боғ ҳудудида 150 бош Бухоро буғуси, 735 бош Зарафшон қирғовуллари қайд этилди. Шунингдек, қорабошли сирчумчуқ, гов каптар, тўқай булбули, черниш, тош қирғий ва бошқа жами 36 турдаги қушлар ҳам қайд этилди.
Маълумот учун, Бухоро буғуси йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, CITESнинг 2-Иловасига киритилган. Шунингдек, трансчегаравий кўчиб юрувчи тур сифатида Бонн Конвенциясидан ҳам жой олган. 2002 йилда турни сақлаб қолиш бўйича давлатлараро миқёсда дастур ва Режа тасдиқланган.
Зарафшон қирғовули ҳам заифга яқин, ўтроқ Зарафшон кенжа тури сифатида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. Зарафшон дарёси ва Қашқадарё воҳаси: Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида тарқалган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter