Зангиотада «Нексия» тўқнашувда ёниб кетди, ҳайдовчи қурбон бўлди

15 апрель куни Тошкент вилояти, Зангиота туманида ҳайдовчи И.А. «Нексия» русумли транспорт воситасини ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз бошқараётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетган.
Қаршисидан ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи М.Н. бошқарувидаги ҳаракатланиш ҳуқуқини берувчи махсус стикерсиз «Ласетти» русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган, тўқнашувда «Нексия» русумли транспорт воситаси ёниб кетган.

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, «Нексия» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси И.А. ЙТҲ жойида вафот этган, «Ласетти» русумли транспорт воситаси йўловчиси Д.Н. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter