«Замминистрнинг иккинчи хотини» яна қўлга тушди
Ижтимоий тармоқларда ўзини вазир ўринбосарининг иккинчи хотини дея таништирган ва ЙПХ ходимлари билан талашган аёл видеоси кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Ушбу ҳолатдан кейин ўша аёл (М.Э.) жорий йилнинг 27 август куни ижтимоий тармоқда автомобил бошқаруви вақтида қўл телефондан фойдаланган ҳолда видео тарқатди. Унда аввалги видео орқали жуда тез машҳурликка эришганини билдиради. Бу видео ҳам рулда телефондан фойдаланилгани сабаб кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабарига кўра, фуқаро, 1996 йилда туғилган М.Э. ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан автомобиль бошқарганлиги, бошқарув вақтида телефондан фойдаланганлиги бўйича Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ю.Сайдалиев томонидан баённома тузилиб, «Нексия-3» русумли, 01 X743DB давлат рақам белгили автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter