Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зафар Ҳошимов: «Ҳалол ишлаш керак холос»

Зафар Ҳошимов: «Ҳалол ишлаш керак холос»

Фото: «Xabar.uz»

Навоий шаҳридаги коворкинг марказида вилоятдаги ёш тадбиркорлар ва «Korzinka.uz» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимовнинг бизнес учрашуви бўлиб ўтди.

«Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган ушбу учрашувда тадбиркор ёшларга муваффақиятга эришиш сирларидан сабоқ берилди.

— 2005 йилда онлайн магазин очганимизда бир кунда 10-12 нафар фуқаро маҳсулот буюртма қилган бўлса, аста-секинлик билан улар сони 150 тага етди. Лекин, афсуски, бу ўз харажатларини қопламасди. Мен бу фаолиятни тўхтатдим, — деди Зафар Ҳошимов. —Бугунги кунга келиб эса «Le Bazar» лойиҳаси худди шу каби буюртмалар билан шуғулланиб, бир кунда мингдан ортиқ мижоз тўпламоқда. Чунки, инсонлар вақт қадрига етиб, уни тўғри тақсимлашга ўтишяпти. Бозор айланиб юришга вақт сарфламай, маҳсулотларга онлайн буюртма беришни ўрганмоқда.

Фото: «Xabar.uz»

Учрашувда берилган қимматли фикрларни ҳар бир ёш тадбиркор ўз фаолиятида тажриба сифатида қўллаш имконига эга бўлади.

«Ушбу коворкинг марказига кириб, ўзим дастлаб бошлаган фаолиятим ёдимга тушди. Офис излаш ва унинг ижараси... Ҳозир эса ёш тадбиркор учун мана шундай тайёр қулай офислар бор. Бу зўр имконият. Ҳалол ишлаш керак холос. Сизларга ҳавасдаман», деди таниқли тадбиркор.

Учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг