Юртимизга салқин ва нам ҳаво массалари кириб, кучли шамол бўлиши кутилмоқда
Республика Гидрометеорология маркази хабарига кўра, 6-8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.
6-7 февралда республикада шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда 22-28 м/с гача кучайиши мумкин.
7-8 февралда республикада ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади, баланд тоғларда қорга айланади.
7-8 февралда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° илиқ, кундуз кунлари 10-15° илиқ атрофида бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter