Юридик университет масъул раҳбари жавобгарликка тортилди
Олийгоҳ раҳбарияти томонидан қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмагани сабабли, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим қилинган.
Қайд этилишича, прокуратура идоралари томонидан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда маданий меросни муҳофаза қилиш, улардан фойдаланишда қонун талабларига риоя этилиши юзасидан доимий ўрганишлар ўтказиб борилмоқда.
Пойтахтимизнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган, XIX асрга оид бетакрор архитектура ёдгорлиги бўлган (собиқ Эркаклар ва Аёллар гимназияси) Тошкент Давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган бинолар мутахассислар томонидан ўрганилганида, тегишли рухсатнома олинмасдан, бино деворлари тешилиб қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совуткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 31.03.2022 йилги қарори билан олийгоҳнинг масъул раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима қўлланилди.
Назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter