Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободдаги хонадонни талаб, машинасини миниб қочганлар ушланди (видео)

Юнусободдаги хонадонни талаб, машинасини миниб қочганлар ушланди (видео)

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2021 йилнинг 3 декабрь куни бир неча шахс Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирига ғайриқонуний равишда кириб, 1961 йилда туғилган хонадон эгасининг оғзини ва қўлларини скоч билан боғлаб, 1 миллион сўмлик сейфни ва унинг ичидаги 15 000 АҚШ долларини олиб чиқиб кетишган. Бу ҳақдаги видеоматериални Тошкент шаҳар ИИББ тақдим этди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Жиноятчилар воқеа жойидан яшириниш учун хонадонга етиб келган жабрланувчининг қизларини пичоқ билан қўрқитиб, улар миниб келган «Gentra»ни миниб қочишган.

Жиноий гуруҳ қисқа вақт ичида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланган.

Қуйидаги шахслар энди суднинг қора курсисида ўтиришибди:

1978 йилда туғилган Тоҳир, 1986 йилда туғилган Одил, 1988 йилда туғилган Баҳодир, 1991 йилда туғилган Муродилла, 1991 йилда туғилган Аброр, 1997 йилда туғилган Азамат, 1998 йилда туғилган Муҳаммад, 2000 йилда туғилган Дониёрларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси ва 267-моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳозирда жиноят иши ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг