Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусобод туман ҳокимлиги собиқ амалдори фуқарони 30 минг долларга «туширди»

Юнусобод туман ҳокимлиги собиқ амалдори фуқарони 30 минг долларга «туширди»

Юнусобод туман ҳокимлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича бўлим собиқ бошлиғи икки нафар жиноий шериги билан бир фуқарога автосалондан янги «Malibu» русумли автомашинани олиб беришни ваъда қилган.

Сўнгра бунинг эвазига 30.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритишган ва ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

1 нафари эса терговдан яширинганлиги сабабли, қидирув эълон қилинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг