Юк автомобилларига йўлнинг чап қисмида юрганлиги учун жарима солиш режалаштириляпти
ИИВ йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик такомиллаштирилаётгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини эълон қилди.
Унга кўра, ҳужжат билан мазкур кодекснинг 128-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Бунда, юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланмаганлик ҳамда чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бермаганлик учун жарима солиш режалаштириляпти.
Вазирликка кўра, юк автомобилларига оид юқоридаги таритб Йўл ҳаракати қоидаларининг 67-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида белгилаб қўйилганига қарамай, амалда юк автомобиллари томонидан йўлнинг чап қаторида юқори тезликда ҳаракатланиши ёхуд бошқа транспорт воситаларига халақит қилиш ва аварияли ҳолатларини келтириб чиқармоқда.
«Йўл ҳаракати қоидаларида юк автомобиллари томонидан йўл чеккасида ҳаракатланишга оид талаблар мавжуд, бироқ, МЖтКда ушбу талабларга риоя этилмаганлиги учун жавобгарлик мавжуд эмас», – дейилади =ужжат лойи=аси тушунтиришида.
Бундан ташқари, Йўл ҳаракати қоидаларининг 107-бандида чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари кераклиги белгиланган.
Аммо, бу талабни бузганлик учун ҳам МЖтКда жавобгарлик мавжуд эмас.
Вазирликнинг таъкидлашича, бундай ҳолатларнинг такрорланиши оқибатида ҳайдовчиларга тегишли таъсирчан чоралар кўриш имконияти мавжуд бўлмаган, шунингдек улар турли оғир ЙТҲлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда МЖтКнинг 128-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима солиш кўзда тутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter