Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маълум вақтларда «А» белгили йўналишларда ҳаракатланишга рухсат бериляпти

Маълум вақтларда «А» белгили йўналишларда ҳаракатланишга рухсат бериляпти

Ҳукуматнинг ВМҚ-318-сон қарори билан жорий йил 1 июндан бошлаб соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилади.

Шунингдек:

  • амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгиларига эга «Тўхташ тақиқланган» ва «Тўхтаб туриш тақиқланган» йўл белгилари жойлашган ҳудудда уларнинг амал қилиш вақтидан ташқари  пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига;
  • мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда Йўл ҳаракати қоидалари билан белгиланган тезлик чегарасини дам олиш кунлари, таътил даврлари ва 19.00 дан 07.00 гача вақт оралиғида ушбу аҳоли пункти учун рухсат этилган умумий тезлик чегарасигача ошириб ҳаракатланишга ҳам рухсат берилади. 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг