ЙПХ ходимларини сўроқ қилган ака-ука қамалди
Мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларнинг фаолиятига қаршилик қилган икки йигитга жазо тайинланди.
ИИВ матбуот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 6 октябрь куни ака-ука Р.М. ва Р.М.лар Фарғона шаҳар Кичик халқа йўлида хизмат олиб бораётган мультирадар билан хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат автомобили олдига келиб, уларни сўроққа тортишган.
Улардан бири ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, уларни ишдан бўшатиб юбориш билан таҳдид қилади.
Ушбу ишлар ЖИБ Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган.
Суд ҳукми билан уларга МЖтКнинг 183 (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter