Йоханнесбургдаги барда одамлар аёвсиз ўққа тутилди
Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳри чеккасидаги барда содир бўлган отишма натижасида 15 киши ҳалок бўлди, яна тўққиз киши яраланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Қайд этилишича, 10 июл куни микроавтобус бар олдига келиб тўхтаган ва ундан бир гуруҳ қуролланган кишилар чиқиб, бардаги кишиларга милтиқ ва тўппончалардан ўқ отишни бошлашган.
Маҳаллий провинцияполицияси комиссари Элиас Мавеланинг айтишича, ҳужум қилганлар иложи борича кўпроқ одамни ўлдиришга ҳаракат қилишган ва аёвсиз ўқ узишган. Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар 19 ёшдан 35 ёшгача бўлган шахслар, дейилади полиция хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter