Ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганишига 100 млрд сўм ажратилади
Президент ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.
Тошкент шаҳрида Анҳор ва Бўзсув, Нукусдаги Дўстлик, Урганчдаги Шовот, Фарғонадаги Марғилонсой каналлари бўйида ёшлар ижод кўчалари ташкил этиладиган бўлди. Бу ерда рассомлар, ҳайкалтарошлар, адиблар, созандалар ва уларнинг мухлислари учун шароит яратилади.
Ҳар бир олийгоҳда коворкинг, театр студиялари ва рақс майдончалари бўлиши кераклиги таъкидланди. Олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этади. Бу клублар Талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб боради.
Қўшимча 300 минг ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларига 100 миллиард сўм субсидия ажратилади.
Юртимиздаги 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшлар қамраб олади.
Туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter