Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар учун энг қизиқарли иш таклиф қилинди, маоши — 2000 доллар 

Ёшлар учун энг қизиқарли иш таклиф қилинди, маоши — 2000 доллар 

Иллюстратив фото

iQOO брендининг Ҳиндистондаги бўлими барча қизиқувчи ёшларни ўйинлар бош директори (CGO) лавозимига ишга таклиф қилмоқда. Шу қизиқарли иш учун олти ойда жами 12 минг доллар тўланади.

Кимлар қатнаша олади? Ҳиндистонда яшовчи 18 дан 25 ёшгача бўлганлар. Ҳеч қандай иш тажрибаси талаб қилинмайди — муҳими, смартфонда ўйнашни ёқтириш ва ўйинларни яхши тушуниш. Янги ўйинлар бош директори iQOO раҳбарияти билан ҳамкорликда, таниқли киберспортчилар билан мулоқотда ишлайди ва гейминг учун ажойиб смартфонлар яратишда кўмаклашади.

iQOO 2023 йилда ҳам шундай акция ўтказганида бир вакант ўрин учун 60 мингдан зиёд одам курашганди. Шунча одам орасидан танлаб олинган 23 ёшли Шветанк Пандей брендга ўйин қурилмаларини яхшилашда ёрдамлашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг