Ёшлар иттифоқининг янги раҳбари 4 мақсадни маълум қилди
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажариш юкланган Алишер Саъдуллаев ёшлар билан ишлашдаги асосий мақсадларни эълон қилди.
«Мақсадимиз аниқ: Ёшларимиз билан 4та асосий тамойиллар, Очиқлик (кадрлар ва молиявий соҳаларда), Мулоқот (ёшлар хоҳиш ва таклифлари), Доимий изланиш, таҳлил этиш ва ривожланиш (ташкилот замон билан ҳамнафас, янгилик ва таклифларга доимо очиқ бўлиши) ва энг муҳими ёшларнинг ишончини қозониб, уларнинг салоҳияти ва имкониятларини ватанимиз ривожи йўлида рўёбга чиқаришда фаолият олиб боришини белгилаб олдик.
Юқоридаги Очиқлик, Мулоқот ва Доимий изланиш тамойилларига амал қилган ҳолда, биринчи қадамни сизларнинг таклиф ва ташаббусларингизни ўрганишдан бошладик.
Бу йўлдаги фаолиятимизда сизларнинг — жамиятдаги воқеа ва жараёнларга бефарқ бўлмаган барча-барча, энг аввало, турли қатламга оид ёшларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари жуда муҳим. Дуч келадиганимиз синовларга, мураккаб масалаларга ечим топишимизда, шу жумладан, маълум соҳада тажриба тўплаётган мутахассислар, блогерлар ва журналистларга асосий кўмакчи сифатида қараймиз», деб ёзади у ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter