Ёшлар иттифоқи аълочи талабалар тўлов-контракти учун 1 миллиард 933 миллион сўм ажратди
2017 йилдан бошлаб олий таълим муассасаларида ўртача ўзлаштириши 86 фоиз ва ундан юқори бўлган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқида фаоллик кўрсатган талабалар учун тўлов шартнома суммасининг 35 фоиз қисми тўлаб берилмоқда.
Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар марказида Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 552 нафар талабага бир йиллик тўлов шартнома суммасининг 35 фоиз миқдоридаги тўловларни тўлаб бериш ва уларни махсус сертификатлар билан тантанали тақдирлаш маросими маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққан Иттифоқнинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Ойбек Раҳмонбердиев жорий ўқув йилида ушбу имтиёзга Тошкент шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларининг 1 минг 52 нафар талабалари ҳужжат топширгани ва улар орасидан 552 нафарининг тўлов шартномасига жами 1 миллиард 933 миллион 644 минг сўм миқдорда маблағ ажратилганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, имтиёзга энг муносибларни саралашда талабанинг олий таълим муассасасида ўртача ўзлаштириши 86 фоиз ва ундан юқори бўлиши, ташкилот тизимида амалга оширган ишлари, фаолликлари, ўз шахсий ташаббуслари билан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қўшган ҳиссаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шаҳноза Нуруллаева
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter