Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёш атлетимиз даст кўтаришда Руслан Нурудиновдан кучли чиқди

Ёш атлетимиз даст кўтаришда Руслан Нурудиновдан кучли чиқди

Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун энг оғир вазн тоифасидаги полвонларнинг баҳси билан мусобақага якун ясалади. Айни пайтда -109 ва +109 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилмоқда.

Эътиборлиси, терма жамоамизнинг ёш вакилларидан бири Шарофиддин Амриддинов (-109 кг) даст кўтариш машқида Рио-2016 Олимпия ўйинлари чемпиони ва рекордчиси Руслан Нурудиновни ортда қолдириб, ушбу дастурда олтин медални қўлга киритди.

Нурудинов 175 кг билан кумуш медалга эга чиқди. Амриддинов эса 176 кг тошни бўйсундирди.

Мусобақанинг силтаб кўтариш баҳслари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг