Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ёмғирли кунлардан сўнг қуруқ об-ҳаво бўлади» — Ўзгидромет

«Ёмғирли кунлардан сўнг қуруқ об-ҳаво бўлади» — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 20-24 май кунларига об-ҳаво прогнози тақдим қилинди.

Дам олиш кунлари кузатилган ёмғирли ва салқин об-ҳаводан сўнг 20-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади.

Фақат Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бугун куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

23-24 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

Ушбу кунларда ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг ўртасига келиб 24-29 даража, жанубда 30-32 даражага етади.

22-23 май кунлари чўл ҳудудларда, 24 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 20-24 май кунлар вақти-вақти билан ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.

Пойтахтимизда бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат 22-24 даража бўлади.

21-22 майда ёғингарчилик кутилмайди. 23 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража, кундуз кунлари 25-27 даража бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг