Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Йил одами» номи эълон қилинди

«Йил одами» номи эълон қилинди

Time журнали талқини бўйича йил одами қўшиқчи Тэйлор Свифт бўлди.

Номзодлар рўйхатига Россия раҳбари Владимир Путин, ХХР раиси Си Цзинпин, OpenAI асосчиси Сэм Алтман ва «Барби» ҳам кирди, сабаби у жорий йилда энг юқори даромад келтирган филмга айланди.

Путин сўнгги 24 йил ичида Time талқинига кўра «Йил одами» унвони учун даъвогарлар қаторида бўлган, бироқ у фақат бир марта — 2007 йилда ғолиб бўлган.

«Йил одами» дунёга катта таъсир кўрсатган ва ўтган йилги янгиликлар кун тартибини кўп жиҳатдан белгилаб берган шахс ёки одамлар гуруҳи сифатида тан олиниши мумкин, дея қайд этади нашр. 

1938 йилда журнал Адолф Гитлерни, 1939 йилда эса Иосиф Сталинни «Йил одами» деб эълон қилди.

«Йил одами» номинацияси журнал томонидан 1927 йилдан бери топширилиб келинмоқда, анъанага кўра, ғолиб номи йилнинг сўнгги сонида эълон қилинади. Ўтган йили Владимир Зеленский ғолиб бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг