«Йил жанги»да сенсацион натижа қайд этилди
Лондондаги «Тоттенҳэм Ҳотспур» стадионида Тошкент вақти билан 25 сентябрдан 26 сентябрга ўтар кечаси катта бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Мусобақанинг асосий жангида супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF ва IBO камарлари соҳиби Энтони Жошуа (24-2, 22 КО) ва Олександр Усик (19-0, 13 КО) ўзаро тўқнаш келди.
Жангнинг катта қисми украиналик боксчи устунлигида кечди. 12-раунд охирида Усик рақибига зарбалар сериясини ёғдирди ва Жошуани нокаутдан бонг қутқариб қолди. Якунда ҳакамлар бир овоздан Усикнинг ғалабасини қайд этди — 117-112, 116-112, 115-113.
Шу тариқа Олександр Усик оғир вазн тоифасида жаҳон чемпионига айланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter