Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил бошидан буён Ўзбекистон йўлларида 1,4 минг киши ЙТҲ қурбони бўлган

Йил бошидан буён Ўзбекистон йўлларида 1,4 минг киши ЙТҲ қурбони бўлган

2023 йилнинг январ-август ойларида 9 миллиондан ортиқ йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган. Жумладан, 8 миллионга яқин қўпол қоидабузарликлар, 26 мингга яқин маст ҳолатда автомобиль бошқариш ва 161 мингдан ортиқ пиёдалар қоидабузарлиги қайд этилган.

Оқибатда эса шу даврда 5 772 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган, уларда 1 415 киши ҳалок бўлган, яна 5 448 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров маълум қилди.

Толибжон Мадумаров, шунингдек Ўзбекистон бўйлаб 11 мингга яқин пиёдалар ўтиш жойи мавжудлигини таъкидлади. Бироқ уларнинг атиги 1 834 тасида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида светофор ёки бошқа йўл белгилари ўрнатилган.

Аксарият назоратсиз пиёдалар ўтиш жойларида ҳам ҳайдовчиларни ушбу объект ҳақида зудлик билан огоҳлантирувчи тегишли йўл белгилари ўрнатилмаган.

Сенаторнинг қайд этишича, 2021 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда назоратсиз пиёдалар ўтиш жойларида 2 784 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган бўлиб, улардан 1007 таси қоронғуда содир бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг