Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қариндошлар ўртасидаги мингдан зиёд никоҳнинг олди олинди

Қариндошлар ўртасидаги мингдан зиёд никоҳнинг олди олинди

Фото: Xabar.uz

2021 йилнинг ўтган даврида республика бўйича 1136 та ҳолатда қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олди олинди.

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Мукаррам Нурматова маълум қилди.

Республиканинг 200 та туманида қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш ҳолатлари ва унинг сабабларини ўрганиш мақсадида социологик сўров ўтказилган. Унга кўра респондентларнинг 25,2 фоизида низолар учраб турганлигини, 24,9 фоиз оилаларда ногирон фарзандлар борлиги, 8,9 фоизида доимий қуда-андачиликдаги келишмовчиликлар бўлаётганлиги билдирилган.

Қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳнинг 58,1 фоизи бобо-бувилар, 56,4 фоизи ота-оналар, 14,3 фоизи тоға-хола ва амаки-аммалар, 13,2 фоизи опа-сингиллар, 1,2 фоизи ака-укалар ва 8,3 фоизи бошқа шахслар ташаббуси билан тузилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг