Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 1966 йилдан бери асфалт ётқизилмаган кўчалар обод қилинди (фото)

Тошкентда 1966 йилдан бери асфалт ётқизилмаган кўчалар обод қилинди (фото)

Бугунги кунда Янгиҳаёт туманидаги кўплаб маҳалла кўчалари обод қилинмоқда. Жумладан, босқичма-босқич равишда шу вақтга қадар “Чоштепа”, “Чортоқ” маҳаллаларининг бир неча кўчаларига асфальт ётқизилди.

Ҳозирда эса Йўлдош маҳалласининг Мардлик 1-тор ва 2-тор кўчаларига 10 минг кв.метр асфальт ётқизилди. Фуқароларнинг сўзларига кўра, ушбу кўча сўнгги марта 1966 йилда асфальт қилинган.

Шунингдек, айни кунларда Хушнуд маҳалласининг Сой бўйи кўчасида асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Унга кўра, 600 кв.метр ҳудуд асфальтланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг