Яшнободдаги дўконни «шилган» ўғри уч кун ўтиб касалликдан вафот этди
Ижтимоий тармоқларда бир фуқаро дўконда ўғрилик содир этаётганлиги акс этган видео тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди.
Жорий йилнинг 26 август куни Яшнобод туманида жойлашган дўконларнинг бирида 1984 йилда туғилган Александр Рябов жами 503.000 сўмлик маҳсулотларни талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинган.
Ҳолат юзасидан ўтказилган текширув жараёнида А.Рябов 2022 йилнинг 29 август куни сурункали касаллик туфайли вафот этганлиги сабабли, иш ҳужжатлари юритувдан тугатилади, дейилади баёнотда.
ИИББ аввал машиналар эшигига қулф осиб, пул талаб қилган шахс ушланганини билдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter