Ярим кечаси чиққан ёнғинда зангиоталик пенсионер куйиб кетди

29 январь куни 03:12 да Зангиота туманида яшовчи фуқаро Т.Ш. уйининг том ва шифт қисмида ёнғин содир бўлган. Аниқланишича, 50 кв. м. майдон ёнган.
Ёнғин натижасида хонадон эгалари томонидан шу уйда яшаган, нафақахўр Ж.Ш.нинг юз фоиз куйган ҳолдаги жасади ёнғин жойидан олиб чиқилган.
Ёнғин сабаблари ва зарари аниқланмоқда.
Терговга қадар текширув ишларини ички ишлар бошқармаси олиб бормоқда.
Ҳурматли фуқаролар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter