Японияда одамлар қордан жабр кўрмоқда

Япониянинг бир фуқароси ўтган ҳафтанинг ўрталаридан буён мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёғаётган қор қурбонига айланди. Яна 76 киши турли даражадаги тан жароҳати олган.
Аксарият ҳолларда одамлар томлардан тушаётган қор ҳамда қор тозалаш пайтида юз берган бахтсиз ҳодисалар туфайли жароҳат олишган, деб ёзмоқда ТАСС Япония оммавий ахборот воситаларига таяниб.
Алоҳида префектуралар ёрдам сўраб мамлакат мудофаа кучларига мурожаат қилишган. Ниигата префектураси биноларнинг томидан, биринчи навбатда, қариялар уйларидаги қорни тозалаш учун ҳарбийлар ёрдамидан умид қилишмоқда. Ҳудуд расмийлари баъзи иншоотларнинг томлари бу қадар кўп қорга дош беролмаслиги мумкинлигидан хавотирда.
Фукуи префектураси 500 дан ортиқ ҳайдовчи тиқилиб қолган вазиятларни бартараф этиш ҳамда йўлларни тозалаш учун ҳарбий хизматчиларни юборишни сўрамоқда.
Ўтган ҳафтанинг ўрталаридан бери Япония авиакомпаниялари кучли қор ёғиши сабабли 500 дан ортиқ рейсларни бекор қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter