Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда кўчки оқибатида юзлаб одамлар бедарак йўқолди

Японияда кўчки оқибатида юзлаб одамлар бедарак йўқолди

Фото:«EAdaily»

Япония Атами шаҳрида юз берган кўчки оқибатида юзлаб одамлар бедарак йўқолди. Бу ҳақда NHK телеканали орқали маълум қилинган.

Аниқланишича, қутқарувчилар вайроналар остидан 23 кишини олиб чиқишган. Қутқарилган аёллардан бири касалхонада олган жароҳати туфайли вафот этган. Ҳодиса натижасида яна икки кишининг оламдан ўтгани ҳақида хабар қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, бедарак йўқолганлар сони 20 кишига яқин дея тахмин қилинган. Кейинчалик маълум бўлишича, кўчкидан зарар кўрган ҳудудда 215 киши яшаган, улардан 102 киши қаерда ва қандай аҳволда эканлиги аниқланган, қолган 113 киши ҳеч қаердан топилмаган.

Ҳозирда қидирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг