Японияда энг катта фестиваллардан бири тарихда илк бор қолдирилиши мумкин (фото)
Саппоро қор фестивали ташкил этилганидан бери биринчи марта коронавирус пандемияси туфайли бекор қилинади. Бу ҳақда 14 декабрь куни «Kyodo News» агентлиги хабар берди.
Ҳар йили Саппорода ўтказиладиган қор фестивали Япониянинг энг йирик қишки тадбирларидан бири саналади. Фестиваль февраль ойида Хоккайдо оролида бўлиб ўтади.
Биринчи қишки тадбир 1950 йилда бўлиб ўтган. Ўшандан буён бирор марта ҳам қолдирилмаганди.
Таъкидланишича, тадбирда кўплаб японлар ва сайёҳлар — йилига тахминан 2 миллион киши иштирок этади. Фестиваль 65 миллиард иена (626 миллион доллар) даромад келтиради.
2019 йилда Саппородаги қор фестивалининг 70 йиллик юбилейи 4-11 февраль кунлари бўлиб ўтди. Байрам давомида иштирокчилар муз ва қордан юзлаб ҳайкалларни ясашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter