Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда АЭСдан 130 километр узоқликда вулқон отилди

Японияда АЭСдан 130 километр узоқликда вулқон отилди

Фото: «AP»

«РИА Новости» хабар беришича, Япония жануби-ғарбида дунёдаги энг йирик вулқонлардан бири — Асо уйғонди. Асо «Иката» атом электр станциясидан 130 километр узоқликда жойлашган.

Япония бош метеорология бошқармаси хабарига кўра, Кумамото префектурасида жойлашган ушбу вулқон кратеридан 200 метр баландликда отилиб чиққан тутун ва кулни шамол шимоли-ғарбга олиб кетган.

Метеорологлар вулқонга 1 километргача яқинлашиш хавфидан огоҳлантиришди.

Зарар кўрганлар ва жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмаган.

Охирги марта Асо вулқони 2016 йилнинг 8 октябрида отилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг