Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония учун «ёмон сценарий»: қурбонлар сони 400 000 га етиши мумкин

Япония учун «ёмон сценарий»: қурбонлар сони 400 000 га етиши мумкин

Фото: EPA

Японияда, агарда инфекция тарқалишига қарши тезкор чоралар кўрилмас экан, коронавирус эпидемияси 400 минг кишининг ўлимига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга асосланиб «Reuters» ёзмоқда.

Айтилишича, Кунчиқар мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳукуматга тақдим этишга тайёрлаган махфий ҳужжат оммавий ахборот воситалари қўлига тушиб қолган.

Шу прогнозда 850 минг нафар беморга ўпкага сунъий ҳаво бериш қурилмаси керак бўлиши ёзилган.

«Kyodo» маълумотига кўра, Японияда коронавирусни юқтирганлар сони 9000 нафардан ошган, кечанинг ўзида Токиода 127 та, мамлакат бўйича 327 та янги ҳолат қайд этилган.

Японияда, айниқса, Токиода охирги ҳафталарда касаллик ўсиши кузатиляпти. Ҳукумат одамлар ўртасидаги мулоқотни 70 фоизга камайтириш учун Токио ва яна олтита ҳудуд, жумладан, Осакада фавқулодда вазият эълон қилди.

Чоралар одамларни изоляциялаш, бизнесни тўхтатишни кўзда тутади, аммо қоидаларни бузганлик учун жарималар жорий этилмаган.

Фавқулодда вазиятни эълон қилган Бош вазир Синдзо Абэ пандемия шароитида иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун $1 трлн. ажратилишини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг