Япония, Жанубий Корея ва AҚШ биргаликда ҳарбий машғулотга киришди

Япония, Жанубий Корея ва AҚШ Япон денгизида ҳарбий-денгиз машқларини бошлади. Бу ҳақда ОАВ Япония мудофаа вазирлигига асосланиб хабар берди.
«Машқ уч давлатнинг минтақавий хавфсизлик масалаларини ҳал этиш, шунингдек, белгиланган қоидалар асосида халқаро тартибни мустаҳкамлаш бўйича уч томонлама ҳамкорликни давом эттиришга содиқлигини кўрсатади», — дейилади баёнотда.
Машқларда Япониянинг USS Chancellorsville, USS Barry ва USS Benfold кемаларидан ташқари Asahi эсминеци ва Aмериканинг Роналд Рейган авиаташувчи кемалари ҳам қатнашмоқда.
Ушбу машқ Шимолий Корея атрофида вужудга келаётган вазият билан ҳам боғлиқ.
Сўнгги вақтларда КХДР Япон денгизи томон бир нечта ракета учиргани қайд этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter