Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония бош вазири кейинги муддат учун сайловда номзодини кўрсатмайди

Япония бош вазири кейинги муддат учун сайловда номзодини кўрсатмайди

Япония Бош вазири Фумио Кишида келаси ой ўз лавозимини тарк этишини айтди. У сентябр ойида ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) етакчиси сифатида иккинчи муддат учун сайловларда номзодини илгари сурмайди.

«Сиёсат жамоатчилик ишончисиз фаолият юрита олмайди. Мен бу оғир қарорни жамоатчиликни ўйлаб, сиёсий ислоҳотларни олға силжитиш учун кучли ирода билан қабул қилдим», – деди Кишида. 

Қайд этилишича, бош вазирни жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш узоқ вақтдан бери пасайиб бормоқда, бу эса партия ичидаги қатор сиёсий можаролар билан боғлиқ.

NHK телеканалининг маълум қилишича, мамлакат собиқ мудофаа вазири Шигеру Ишиба Кишиданинг ўрнини эгалловчи номзод сифатида, агар у етарлича қўллаб-қувватланса, «ўз бурчини адо этишини» айтганини хабар қилди.

Шунингдек, номзодлар орасида ташқи ишлар вазири Ёко Камикава, рақамли технологиялар вазири Таро Коно ва собиқ атроф-муҳит вазири Шинжиро Коидзумилар ҳам бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг