Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархининг ўтган ҳафтадаги ҳолатини маълум қилди.
Мол гўшти 26 000 сўмдан 40 000 сўмгача
Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўштини 26000 сўмдан 40000 сўмгача бўлган нархларда сотиб олиш мумкин.
Энг арзон нархлар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди. 1 кг. мол гўштининг нархи 26000 сўмдан бошланса, энг қиммат нарх ҳам ушбу бозорда – 40000 сўм.
Пойтахтимиз марказий бозорларида 1 кг. мол гўштини 28000 – 38000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Қўй гўшти 28 000 сўмдан 44 000 сўмгача
Пойтахт бозорлари орасида Чорсу деҳқон бозорида қўй гўшти нисбатан арзон. 1 кг. қўй гўшти ушбу бозорда 28000 – 37000 сўмгача сотилмоқда. Қўйлиқ, Миробод, Фарҳод деҳқон бозорларида 28000 – 38000 сўм, Юнусобод деҳқон бозорида 34000 – 40000 сўмгача сотилмоқда.
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг. қўй гўшти 42000 – 44000 сўм.
Товуқ гўшти 12 000 сўмдан 20 000 сўмгача
Энг қиммат нарх Фарғона марказий деҳқон бозорида – 19000 – 20500 сўм
Энг арзон нарх Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 12000 – 18000 сўм.
Пойтахт бозорларида 1 кг. товуқ гўшти ўртача 17000 сўмдан сотилмоқда.
Гуруч 4000 сўмдан 13 000 сўмгача
Бу ҳафтада баъзи бозорларда гуруч нархи бироз арзонлашганини кузатиш мумкин.
Энг қиммат нарх Навоий шаҳри «Саҳоват» МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозори – 6000 – 13000 сўм.
Энг арзон нарх Фарҳод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри) – 3500 – 10000 сўм.
Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 13 000 сўмгача
Энг арзон нархлар Фарход деҳқон бозори – 8000 – 11000 сўм.
Энг қиммат нархлар Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 10000 – 13000 сўм.
Бу ҳафтада ўсимлик ёғи кўплаб ҳудудларда бироз қимматлашди.
Ун 1 500 сўмдан 4 500 сўмгача
Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўмдан 2000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон вилояти) – 4000 – 4500 сўм.
Шакар 4 200 сўмдан 5 500 сўмгача
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 5000-5500 сўм.
Энг арзон нарх Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да – 4200 – 4500 сўм.
Тухум 450 сўмдан 700 сўмгача
Кузатишлар бу ҳафтада ҳам товуқ тухумининг нархида ўзгаришлар бўлмаганини кўрсатмоқда.
Мамлакатимиз бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 450-700 сўмдан харид қилиш мумкин.
Картошка 1 200 сўмдан 3 000 сўмгача
Пойтахт бозорларида 1 кг. картошкани ўртача нархларда 2000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Энг қиммат нарх Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори – 2000 – 3000 сўмгача.
Пиёз 500 сўмдан 1 000 сўмгача
Энг арзон нарх пойтахт марказий бозорларида – 500 сўмдан 1000 сўмгача.
Энг қиммат нарх Янги шаҳар бозори (Андижон вилояти)да – 1250 – 1500 сўмгача.
Хўжалик совуни 1 500 сўмдан 4 000 сўмгача
Мамлакатимиз аксарият бозорларида сифатли хўжалик совунини 3000 сўмдан 4000 сўмгача бўлган нархларда харид қилиш мумкин. Энг арзони эса 1500 сўмдан сотилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter