Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги қонун кучга кирди: давлат мукофотлари кимларга берилади?

Янги қонун кучга кирди: давлат мукофотлари кимларга берилади?

Фото: «Norma.uz»

Кеча, 11 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг тўлиқ матни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинди.

Қонуннинг 3-моддасида давлат мукофотлари кимларга берилиш мумкинлиги ҳақида маълумот келтирилган.

Унга кўра, давлат мукофотлари фуқароларни уларнинг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлашга, тинчлик ва барқарорликни сақлашга, мамлакатнинг иқтисодий, сиёсий, социал, илмий, интеллектуал, маънавий салоҳиятини ҳамда мудофаа қудратини оширишга қўшган ҳиссаси, давлат ва халқ олдидаги фаолиятнинг ижтимоий, хайрия, гуманитар соҳаларидаги ҳамда бошқа соҳалардаги хизматлари учун рағбатлантиришнинг олий шаклидир.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тақдирланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари чет давлатларнинг мукофотлари билан тақдирланиши мумкин.

Давлат мукофотлари билан айрим ҳолларда фуқаролар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бирликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳарбий бўлинмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ижодий жамоалари ҳамда бошқа юридик шахслари, шунингдек чет эл юридик шахслари ҳам мукофотланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг