Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги қарор автомобил нархларига таъсир қилади(ми)? Изоҳ

Янги қарор автомобил нархларига таъсир қилади(ми)? Изоҳ

Президент қарори асосида двигатель ҳажми 1200 см кубгача бўлган автомобиллар учун божхона ставкалари кескин камайтирилгани, 1000 см кубгача бўлганларига эса 0 фоизга туширилгани нархларга қандай таъсир қилади?

1 000 см куб ҳажмли автомобиль учун

Ушбу тоифага кирувчи бозор нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобилни мисол сифатида оламиз. Бунда қуйидаги мажбурий тўловлар мавжуд:

1.Божхона божи

Аввал: 1 900 АҚШ доллари (15 фоиз + 0,4 АҚШ долл/куб см).
Ҳозир: 0 АҚШ доллари (0 фоизга туширилди).
Фарқ: 1 900 АҚШ доллар

2. ҚҚС (12 фоиз)

Аввал: 1 428 доллар (божхона божи қўшилгач ҳисобланган)
Ҳозир: 1 200 доллар
Фарқ: 228 доллар

3. Утилизация йиғими (базавий ставканинг 30 баравари)

Тахминан 846 доллар (9 млн 900 минг сўм)

4. Божхона йиғими (0,2 фоиз)

Тахминан 20 доллар

Аввал: 14 минг 194 доллар
Ҳозир: 12 минг 066 доллар
Фарқ: 2 минг 128 доллар

Демак, двигатель ҳажми 1 000 см кубгача, нархи 10 минг АҚШ доллари бўлган автомобил учун тўланадиган мажбурий тўловлар тахминан 2 минг 128 АҚШ долларига арзонлайди. (ушбу ҳисоб-китобларда логистика нархи ҳисобга олинмаган).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг