Янги можаро шарпаси: Филиппин Хитойни «ҳаддан ошиш»да айбламоқда
Филиппин ҳукуматининг маълум қилишича, Хитойнинг учта қирғоқ қўриқлаш кемаси Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли эксклюзив иқтисодий зонаси (EEZ) доирасидаги иккита Филиппин таъминот кемасини тўсиб қўйган ва ўққа тутган.
Филиппин Ташқи ишлар вазири Теодоро Локсиннинг айтишича, воқеа 16 ноябр куни Аюнгин Шоал (Иккинчи Томас Шоал) яқинида содир бўлган. Маълумотларга қараганда, бу Филиппин кемалари ҳарбий хизматчиларга озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғилланган. Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
«Хитой қирғоқ қўриқлаш кемаларининг хатти-ҳаракатлари ноқонуний. Хитой бу ҳудудларда ва унинг атрофида «хўжайинчилик» қилиш ҳуқуқига эга эмас. Улар халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилишлари ва орқага қайтишлари керак», — дейилади Филиппин расмийлари баёнотида.
Пекин бутун Жанубий Хитой денгизини даъво қилмоқда. Чинликлар сунъий ороллар қуриб, қирғоқ қўриқлаши ва балиқ овлаш кемалари флотини Филиппин, Малайзия, Веьтнам, Бруней ва Тайван ҳам даъво қилаётган баҳсли денгизга жойлаштирмоқда.
Шарқий Осиё мамлакатлари ОАВлари Хитойнинг бу ҳаракатларини «ҳаддан ошиш» деб ҳисобламоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter