Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пулиям ўзига яраша: тафсилотлар тақдимотгача ошкор бўлди —  Honor Magic 3 Pro 5G

Пулиям ўзига яраша: тафсилотлар тақдимотгача ошкор бўлди —  Honor Magic 3 Pro 5G

Фото: «Equal Leaks»

«Equal Leaks» телеграм-канали Honor Magic 3 Pro 5G флагман смартфони тақдим этилмасидан аввал унинг техник хусусиятларини ошкор қилди.

Расмий тақдимот 12 августга белгиланган.

Манбага ишонадиган бўлсак, янги смартфон диагонали 6,76 дюймли (QHD+; 2772×1344 пиксел; янгиланиш частотаси 120 Гц) қабариқ AMOLED-дисплейга эга. Бу ажойиб экранни Corning Gorilla Glass Victus шиша қоплами ҳимоялайди.

«Капот» остида Snapdragon 888+ процессори ва 5000 мАс сиғимли аккумулятор яширинган. Қувватланиш симли 100 Вт ҳамда симсиз 50 Вт технологияларига асосланади.

Смартфон 12 ГБ+256 ГБ ва 16 ГБ+512 ГБ талқинларида чиқарилиши кутилмоқда. Флагманга ўрнатилган Android 11 тизимида Magic UI 5.0 интерфейсидан фойдаланилган.

Honor Magic 3 Pro 5G смартфони Google сервисларини қўллаши айтилмоқда.

Пулиям ўзига яраша: интернетда тарқалган хабарларга кўра, Honor Magic 3 Pro нархи — $772.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг