Америкага виза олиш янада мураккаблашиши мумкин
АҚШ Давлат департаменти Америка визасини олиш учун ариза топширганлардан уларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларини, электрон манзил ва телефон рақамларини талаб қилмоқчи, деб хабар берди «NV.ua».
«Давлат департаменти АҚШ визасига даъвогар барча номзодлардан ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифалари номларини, амалдаги электрон мазилларини ва телефон рақамларини талаб қилиш ниятида. Бу орқали Трамп маъмурияти мамлакатга келадиган потенциал мигрантлар ва меҳмонлар сонини камайтиришни истамоқда», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, янги қоидалар Америка визасини олмоқчи бўлган салкам 15 миллион хорижликка таъсир кўрсатади. Тахминлар бўйича, ижтимоий тармоқдаги саҳифанинг сўралиши иммиграцион визани олиш учун ариза топширган 710 минг хорижликка ва ҳар йили меҳмон сифатида АҚШга борадиган 14 миллион фуқарога таъсир кўрсатиши мумкин.
Агарда мазкур ўзгаритиш қабул қилинса, визага номзодлар ўзининг сўнгги беш йил ичида ижтимоий тармоқдаги барча никларини тақдим этиши керак бўлади. Аризачидан телефон рақамлари, электрон манзиллари ва сўнгги беш йилда уюштирган сафарлари ва депортация борасидаги постлари текширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter