Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси вайроналар остидан қутқариб олинди

Яна икки нафар Ўзбекистон фуқароси вайроналар остидан қутқариб олинди

Бир муддат олдин Қаҳрамонмарашда бедарак йўқолгани айтилган Ўзбекистон фуқаросининг топилгани ва шифохонага жойлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди. 

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси берган хабарга кўра, яна икки нафар – 1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган фуқаро Шотирбекова Асал Ҳатай вилоятида бинолар орасидан ҳамда 1996 йилда туғилган фуқаро Акрамжон Хошимов Малатя вилоятида вайроналар остидан қутқариб чиқарилган.

Ҳозирда уларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг