Яна бир давлат Қуддус шаҳрида ўз элчихонасини очди
Шу йил 14 май куни АҚШ Тел-Авивдаги элчихонасини Қуддус шаҳрига кўчирган эди. Бугун Гватемала ҳам шундай қилди: Тел-Авивдаги элчихонасини Қуддусга кўчирди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
«Бундан мақсад, – дейилади «Рейтерс» агентлиги хабарида, – Гватемала президенти Жимми Моралес АҚШдан катта миқдорда қарз олмоқчи. Шу билан бирга, у коррупцияга аралашиб қолгани туфайли АҚШ таҳдидидан қўрққани учун шу йўлни тутган».
Гватемала президенти Жимми Моралес бугун элчихонанинг кўчирилиши муносабати билан Исроилга етиб келди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter